ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИНИНГ ЯНГИ 2- ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


06.12.2020   922

Андижон давлат тиббиёт институтда таҳсил олиш истагида бўлган ёшлар сони йилдан-йилга ортиб боряпти. Шу сабаб институт моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, ўқув бинолари, талабалар турар жойи, маиший хизмат кўрсатиш жойларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун институтнинг 880 ўринли 2- ўқув-лаборатория биноси фойдаланишга топширилди.

Маросимда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, йиғилганларга мамлакатимизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида айтиб ўтди.

Ўқув-лаборатория биносини реконструкция қилиш, ҳамда янги 400 ўринли бино қуриш ишлари «Азимут строй» МЧЖ корхонаси томонидан амалга оширилди. Қурилиш реконструкция ишларига 16 млрд. 607 млн сўм сарф этилди.

Ушбу ўқув бинода 2 та 120 ўринли, 2 та 40 ўринли маъруза зали, 100 га яқин ўқув аудиториялар мавжуд бўлиб, улар замонавий инвентар ва лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган.

Бинода профессор-ўқитувчиларни замон талаби даражасида машғулотларни олиб боришлари ҳамда талабалар пухта билим эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

«auz.uz» online гуруҳи.