Бугуннинг гапи

АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИДА «БИТИРУВ КЕЧАСИ» ОНЛАЙН ТАРЗДА БЎЛДИ


03.07.2020   153

Андижон давлат тиббиёт институтида Коронавирус пандемияси туфайли битирув кечаси онлайн тарзда ўтказилди. Бу ҳақида институт матбуот хизмати хабар бермоқда.

Институт ректори М. Мадазимов кириш сўзи билан очиб, устозлик шарафи, шифокорлик масъулияти, эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритди ва битирувчиларга омад тилади.

2019/2020 ўқув йилида Андижон давлат тиббиёт институтини жами 908 нафар битирувчи тамомламоқда. Уларнинг 544 нафари бакалавр, 95 нафари магистратура, 269 нафари орденатура битирувчиларидир. Онлайн тадбирда битирувчиларнинг йўналишлари бўйича буйруғи ва “Шифокор қасамёди”ни даволаш факультетининг декани ўқиб эшиттирди. Битирувчилар жўр овозликда қасамёд қабул қилдилар.

Онлайн-кеча иштирокчилари ўқитувчилар, ота-оналар номидан шифокорлик касбини эгаллаб мустақил ҳаётга қадам қўяётган саломатлик посбонларига дил сўзларини изҳор қилдилар.