Андижон 24

АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ КЛИНИКАСИДА РЕСПУБЛИКАМИЗДА ЯГОНА БЎЛГАН ТИББИЙ КИСЛОРОД ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МИНИ-ЗАВОДИ ИШГА ТУШДИ


10.09.2019   3368

Ушбу лойиха Соғликни сақлаш вазирлиги ва GIZнинг «Ўзбекистонда пешқадам тиббий технологиялярни бошқариш» лойиҳаси асосида ҳамкорликда амалга оширилди. Мини-заводнинг тантанали очилиш маросимида АДТИва вилоят соғлиқни сақлаш бошкармаси мутасаддилари ҳамда GIZ вакиллари катнашдилар.

-Даволаш жараёнларида кенг фойдаланиладиган тиббий кислород илгари баллонларда ташиб олиб келинар эди. Бу эса ўзига яраша қийинчиликларни туғдирар эди. Лойиҳанинг умумий қиймати 130 минг евро. Ушбу мини-завод нафақат тиббий кислородни сотиб олиш учун ҳаражатларини қискартиради, балки беморларга ўз вақтида сифатли тиббий кислородни хавфсиз, осон етказиб берилишини таминлайди, баллонларни ёнғинга қарши сақлашдаги муаммоларининг ҳам олди олинади, - дейди АДТИ ректори Мадаминжон Мадазимов.

Шу куннинг ўзида АДТИ клиникасида «Гинекологияда лапароскопия ва гистероскопия» мавзусида жарроҳ ва гинекологлар учун маҳрат дарслари бўлиб ўтди. Ушбу маҳрат дарсларида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан соҳ мутахассислари қатнашдилар. Икки кун мобайнида етук мутахассислар иштирокида диагностика ва гинекологик касалликларни юкори технологияли тиббий жиҳозлар ёрдамида даволаш бўйича сабоқ берилди.

-Кам инвазив жарроҳликда беморга минимал жароҳат етказиш, яъни белгиланган нуқталар ёки физиологик тешиклар орқали ташриҳ ўтказиш ҳисобланади, - дейди АДТИ клиникаси бош врачи Баҳодиржон Раҳмонов. - Ушбу жарроҳлик амалиётларидан кейин бемор соғлиги тез тикланади. Кам инвазив жарроҳлик амалиёти нафақат жарроҳликни, балки бутун тиббиётнинг келажаги ҳисобланади. Бу борадаги ҳамкорлик учун немис ҳамкасбларимиздан миннатдормиз.

Маҳорат дарслари бошланиши олдидан АДТИ раҳбарива GIZ лойиҳаси раҳбарлари ўртасидаги меморандум имзоланди. Бу имзоланган ҳужжатларда келгусида кенг ҳамкорлик ва тиббий хизматларнинг сифатини янадаошириш кўзда тутилган.

«auz.uz» online гуруҳи.