ЖАМИЯТ

Андижон амфитеатрида жозибали наволар


22.06.2018   1666

Қуёш уфққа бош қўйганда Андижон шаҳридагиамфитеатрдақалбларни эркалатувчи ёқимли куй янгради.Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг «Очиқ ҳавода олтин водий»шоу концерт дастури бошланди.

Томошабинлар ўзбек ва жаҳон мумтоз мусиқа асарлари, жозибали оҳанглар ва опера дурдоналари, фильмларга ишланган лавҳалар, рақсбоп композициялар, юморга бой чиқишлардан баҳраманд бўлдилар. Улар П. Чайковскийнинг «Оққуш кўли» балети, В. Моцартнинг«Сеҳрли най» операси, Э. Солаховнинг «Умид» операсидан мусиқалар, «Маҳаллада дув-дув гап», «Мафтунингман», «Чинор остида дуэль» каби кинофильмлардан парчалар, эл суйган хонандалар Ботир Зокиров, Муслим Магамаев репертуаридан қўшиқлар тинглабҳузур қилдилар.

Ўзбекистон халқ артисти, халқаро танловлар ғолиби Исмоил Жалилов, машҳур хонандалар Хуршид Иногамов, Ширин Маматова, Ақлбек Пиязов, Дамир Раҳмонов, Алибек Каримбаев, Абдулла Ширинов ва «GRAND VOICE» гуруҳлари ижросидаги қўшиқлар барчанинг қалбини тўлқинлантирди.

Концерт олдиданвилоят ҳокими Ш. Абдураҳмоновмусиқа шайдолари вамеҳмонларни қизғин муборакбод этди, етакчи санъаткорларга эҳтиром билдирди.

- «Sothir Aegis» компанияси лойиҳаси асосида ташкил этилган мазкур концерт дастури Фарғона водийсининг Наманган, Андижон, Фарғона, Қўқон шаҳарлари мусиқа шайдолари учун мўлжалланган, - дейди Ўзбекистон миллий симфоник оркестри дирижёри, халқаро Гран-при соҳиби Алибек Кабдираҳмонов. - Мақсад мумтоз наволар ва жонли ижро ихлосмандлари доирасини кенгайтириш., жаҳон мусиқа дурдоналари, машҳур қўшиқларни янгимусиқий талқинда тақдим этишдир. Водийда мухлисларимиз ортиб бораётганлигидан мамнунмиз.

Пойтахтлик ижодкорлар гуруҳи орасида Андижон мусиқа мактабидатаҳсил олган хонандаШирин Маматова, созандаларШаҳзодбек Тойчиев, Бекзод Ҳакимов, Акром Ғуломовлар борлигини билиб, Шаҳзодни суҳбатга тортдик.

- Андижон шаҳридаги 1-мусиқа мактабида таҳсил кўрганман, - деди у. - Тошкентдаги Успенский номли академик лицейни тамомладим.Мана 3 йилдирки, оркестрда скрипка чаламан. 2 йил аввал ҳам қадрдон шаҳримда мазкур дастур асосидагиконцертда иштирок этганман. Симфоник куйлар инсондан маълум маданий ва мусиқий тайёргарликни талаб этади. Андижонликларда ана шундай фазилатлар йилдан йилга ортиб бораётганлигидан мамнунман.

Томошабинлардан бири Избоскан туманидаги 37-умумтаълим мактаби директори Улуғбек Каримов биз билан суҳбатда шундай деди:

- Деярли 30 йил аввалёш йигитлигимдаМосквадаги катта академик театрга кириб Чайковскийнинг «Оққуш кўли» балетини томоша қилганим хотирамда муҳрланиб қолган. Бугун Андижон амфитеатрида миллий симфоник оркестр ижросида ана шу мусиқани ваажойиб оҳангларни тинглаб ҳузур қилдим. Шундай ажойиб тадбирни ташкил этганва бизни юксакмусиқа асарларидан баҳраманд этишда жонбозлик кўрсатган ташкилотчиларга чин қалбдан миннатдорлик билдираман.

Тўлқин СиддиҚ.