Спорт

«АНДИЖОН-2» ФУТБОЛ ЖАМОАСИ ШАКЛЛАНДИ


09.04.2019   19634

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят футбол академиясида яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида мазкур даргоҳга ташриф буюрди.

Вилоят раҳбари дастлаб яқинда халқаро турнирда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган академия қошидаги «SGS-Shiringaz-2005» жамоаси вакиллари билан кўришди. Эришган муваффақиятлари учун уларга ўз миннатдорлигини билдириб, эсдалик совғаларини топширди.


- Жорий йилнинг 22-30 март кунлари Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида “Navruz cup” халқаро турнири бўлиб ўтди, - дейди жамоа мураббий Шоҳруҳбек Ишанов. – Унда мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо бўлган мамлакатлардан ўндан ортиқ жамоа иштирок этди. Кучли жамоалар билан муросасиз беллашдиква турнирда биринчи ўринни эгаллаб, ғолиб бўлдик. Бунда бизларга кенг имконият ва шароит яратиб бераётган юртбошимиз ҳамда вилоятимиз ҳокимининг меҳнатлари катта, албатта.

Учрашувда вилоят раҳбари янги ташкил этилаётган “Андижон-2” жамоаси таркибини тузиш ишлари билан танишди. Шу куни вилоят ҳокимига 10-рақамли махсус футболка совға қилинди.

«auz.uz» online гуруҳи.