ЖАМИЯТ

«АНДИШАЛИ КЕЛИНЧАК» АНДИЖОНДА


23.04.2019   4458

Вилоятимизга Ўзбек Миллий Академик драма театри санъаткорлари ташриф буюрдилар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эркин Хушвақтов асари асосида саҳналаштирилган «Андишали келинчак» (режиссёр Фарҳод Абдуллаев) ҳамда «Кўнгил» (режиссёр Мунаввара Абдуллаева) комедия-спектакливилоят мусиқали драма театри саҳнасида намойиш этилмоқда.


Ролларни таниқли актёр ва актрисалар – Саида Раметова, Рустам Каримов, Хосият Ҳусанова, Муяссар Бердиқулова, Дилноза Кубаева, Шаҳло Темирова, Даврон Каримов, Муқаддас Ҳолиқова, Фарҳод Абдуллаев, Зебинисо Ҳолиқова, Бахтиёр Юсупов ижро этишган.

Театр томошалари 25 апрелга қадар давом этади.

М. СИДДИҚОВА.

З. УмурзоҚов олган сурат.