Эълон ва билдирувлар

“ANDIJON MULK MARKAZI” MЧЖНИНГ ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОЛАРИГА МАРҲАМАТ


26.10.2021   952

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4268-сонли қарорини ижросини таъминлаш бўйича Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Назармахрам ҚФЙ, Қўрғонча кўчаси, 2-уйда жойлашган “Шаҳрихон Агросервис МТП” МЧЖнинг 100% (фоиз) улушини сотиш бўйича “Andijon mulk markazi” MЧЖ

ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ.

Очиқ танлов савдосига “Андижон Агросервис МТП” МЧЖнинг 2021 йил 25 октябрдаги 01/09-125-сонли буюртманомасига асосан “Шаҳрихон Агросервис МТП” МЧЖнинг 100 % (фоиз) улуши бошланғич қиймати-7 557 167 728 (Етти миллиард беш юз эллик етти миллион бир юз олтмиш етти минг етти юз йигирма саккиз) сўмда қўйилмоқда.

Танлов савдосининг асосий шартлари:

1. Танловда Республика резидентлари (якка тартибдаги ва юридик шахс сифатида фаолият юрутувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар)ёки норезидентлари (чет эллик табдиркорлар ёки уларнинг вакиллари)иштироқ этишлари мумкин.

2. Танлов савдоларида иштирок этувчи талабгорлар улушнинг бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини танловда эълон қилинган ҳисоб рақамига тушириши керак.

3. Танловда қатнашиш учун талабгорлар ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисигаочиқ танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

-юридик шахслар учун- қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, шахсини тасдиқлайдиган хужжат нусхасини илова қилган холда;

-жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонунхужжатларидабелгиланган тартибдарасмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

4. Танлов иштирокчиси ўз бизнес режасида қуйидагиларни ёритиши зарур:

-Машина-трактор паркини асосий фаолияти (механизация ва сарвис хизмати кўрсатиш) турини беш йил ичида ўзгартирмасдан, узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш;

-Мавжуд ишчи ўринларинисақлаб қолиш ва кенгайтириш;

-Машина-трактор паркини мавжуд ишлаб чиқариш потенциалини модернизация қилиш,замонавий дастгоҳ (станок)лар ва ускуналар сотиб олиш ҳисобига сервис хизматлари турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш;

-Жамиятдаги бўш майдонлари. Бино ва иншоотларда тадбиркорликни бошқа фаолиятларини йўлга қўйишбўйича аниқ таклифлар, инвестиция киритиш бўйича таклифлар, натижада барпо қилинадиганқўшимча иш ўринлари;

-Улушнинг бошланғич бозор баҳосидан кам бўлмаган миқдорда энг юқори сотиболиш қийматини таклиф қилиш;

-Сотиб олиш қийматини энг қисқа муддатда тўлаш бўйича таклифлар;

-Иштирокчининг бошқа таклифлари ва уларнинг самарадорлиги.

5. Танлов ўтказиладиган кун танлов оммавий ахбороти воситаларида расман эълон қилингандан сўнг 31 куни ўтказилади.

Тақдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорларнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танлов таклифларитақдим этилган конвертларни очиш ва танлов савдосини ўтказиш 2021 йил 29 ноябр куни соат 11.00да “Андижон Агросервис МТП” МЧЖ маъмурий биносида бошланади. Таклифларни очиш вақтида танлов ўрнатилган тартибда қатнашаётган иштирокчиларни ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этишлари мумкин. Танлов таклифларини қабул қилиш муддати 26 ноябр куни соат 18.00да тўхтатилади (таклифлар тушмаган тақдирда танлов савдолари2021 йилнинг 14 декабр, 29 декабр, 2022 йилнинг 13 январ, 28 январ кунлари соат 11.00да такроран ўтказилади. Такрорий савдоларга танлов таклифларини қабул қилиш бир кун олдин соат 18.00да тўхтатилади.)

Танлов савдоларинатижалари бўйича ғолиблик баённомасиимзоланган санадан бошлаб 10 иш кунидан кечиктирмай сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузилади.

Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган хар бир талабгор томонидан:

  • Танлов пакетлари учун энг кам иш хақининг икки баробари миқдорида;
  • Ахборот маслахат (консалтинг) ва сервис хизматларини кўрсатиш учун энг кам иш хақининг икки баробари миқдорида;
  • Сотиб олинган улушнинг сотилиш қийматидан 1 % миқдорида “Сотиб олувчи” томонидан комиссион тўловини амалга оширади. Бу тўловлар сотиб олинган улуш тўловига киритилмайди.

Талабгорлар улушнинг бошланғич нархининг 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда олдиндан закалат пулини (ариза буюртманома топширилгунга қадар) савдо ташкилотчиси “Andijon mulk markazi” MЧЖқуйидаги банк реквизитларига тўлашлари лозим: “Савдогар” ОАТ банкидаги ҳисоб рақами: 2020 8000 3049 4115 6002МФО: 00081, СТИР: 302 126 734.

Танлов савдолари ва танлов ҳужжатларини тўлдириш билан боғлиқбўлган масалалар бўйича мурожаат учун манзил: Андижон шаҳар, Навоий шохкўчаси, 71-уй. Маълумотлар учун телефон: (93) 447-08-13. Савдоларга мархамат! Гувохнома № 00156