Эълон ва билдирувлар

«Andijon mulk markazi» MЧЖ аукцион савдосига таклиф этади!


02.04.2021   245

«Andijon mulk markazi» MЧЖ Давлат солиқ инспекцияси ходимларини бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган ёпиқ аукцион савдосига таклиф этади!

Аукцион савдосига Асака туман Давлат солиқ инспекциясининг 2021 йил 01 апрелдаги №09-00733-сонли сўров хатига асосан асосан, Асака туман Давлат солиқ инспекциясининг балансида бўлган Андижон вилояти, Асака тумани, Сохилбўйи кўчаси, 8-уйда сакланаётган, 2008 йилда ишлаб чиқарилган давлат раками 60 122 НВА бўлган «GM UZ NEXIA» русумли таъмирталаб автотранспорт воситаси 13 492 000 сўм бошланғич баҳода кўйилмокда.

Аукцион савдоси 2021 йил 04 май куни соат 11-00 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар расмий иш кунлари соат 09-00 дан 18-00 гача қабул қилинади. (шанба ва якшанба дам олиш кунлари). Аукцион савдоларига аризаларни қабул қилишни охирги муддати: 2021 йил 03 май куни соат 18-00 гача.

Юқоридаги автотранспорт воситаси 2021 йил 04 майдаги савдода сотилмаган тақдирда, такрорий савдолари 2021 йилнинг 07, 10, 13, 17 май кунлари сотилгунга қадар бўлиб ўтади. Такрорий савдоларига аризаларни қабул қилишни охирги муддати: 2021 йил 07 майдаги савдо учун 06 май, 10 майдаги савдо учун 07 май, 13 майдаги савдо учун 12 май, 17 майдаги савдо учун 14 май соат 18-00 гача.

Аукцион савдосида қатнашиш истагини билдирган хар бир иштирокчи кўрсатилган ахборот-маслахат хизмати учун энг кам иш хақини 2 баробари яни 490 000 сўм миқдорида тўловларни амалга оширади. Шу билан бирга сотиб олинган мулкнинг 10 фоиз миқдорида комиссион тўловини аукционда ғолиб бўлган харидор томонидан сотилган мулк қийматидан ташқари амалга оширади.

Аукцион савдоларида қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувга асосан мулкни бошланғич баҳосининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорида закалат пулини “Andijon mulk markazi” MЧЖ «Савдогар» ОАТ банки (МФО: 00081, ИНН: 302126734, х/р: (20208000304941156002) га тўлашлари шарт.

Аукцион савдолари қуйидаги манзилда бўлиб ўтади.

Андижон шаҳар, Навоий шохкўчаси, 71-уй. 1-қават “Andijon mulk markazi” MЧЖ.

Телефон: (74) 223-08-52. (93) 447­­-08-13.

Гувоҳнома № 00156.