Эълон ва билдирувлар

«ANDIJON MULK MARKAZI» МАЪСУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ


17.08.2021   1574

ОЧИҚ ТАНЛОВ САДОСИГАБАРЧА ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАР, ШУ ЖУМЛАДАН, ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4268-сонли қарорини ижросини таъминлаш бўйича Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, З.М.Бобур МФЙ, Само кўчаси, 58-уйда жойлашган “Хўжаобод Агросервис МТП” МЧЖнинг 100% (фоиз) улушини сотиш бўйича “Andijon mulk markazi” MЧЖ

ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ.

Очиқ танлов савдосига “Андижон Агросервис МТП” МЧЖнинг 2021 йил 11 августдаги 01/08-93-сонли буюртманомасига асосан “Хўжаобод Агросервис МТП” МЧЖнинг 100 % (фоиз) улуши бошланғич қиймати-712 568 253 (Етти юз ўн икки миллион беш юз олтмиш саккиз минг икки юз эллик уч) сўмда қўйилмоқда.

Танлов савдосининг асосий шартлари:

1. Танловда Республика резидентлари (якка тартибдаги ва юридик шахс сифатида фаолият юрутувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар)ёки норезидентлари (чет эллик табдиркорлар ёки уларнинг вакиллари)иштироқ этишлари мумкин.

2. Танлов савдоларида иштирок этувчи талабгорлар улушнинг бошланғич баҳосининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини танловда эълон қилинган ҳисоб рақамига тушириши керак.

3. Танловда қатнашиш учун талабгорлар ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисигаочиқ танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

-юридик шахслар учун- қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, шахсини тасдиқлайдиган хужжат нусхасини илова қилган холда;

-жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонунхужжатларидабелгиланган тартибдарасмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

4. Танлов иштирокчиси ўз бизнес режасида қуйидагиларни ёритиши зарур:

-Машина-трактор паркини асосий фаолияти (механизация ва сарвис хизмати кўрсатиш) турини икки йил ичида ўзгартирмасдан, узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш;

-Мавжуд ишчи ўринларинисақлаб қолиш ва кенгайтириш;

-Машина-трактор паркини мавжуд ишлаб чиқариш потенциалини модернизация қилиш,замонавий дастгоҳ (станок)лар ва ускуналар сотиб олиш ҳисобига сервис хизматлари турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш;

-Жамиятдаги бўш майдонлари. Бино ва иншоотларда тадбиркорликни бошқа фаолиятларини йўлга қўйишбўйича аниқ таклифлар, инвестиция киритиш бўйича таклифлар, натижада барпо қилинадиганқўшимча иш ўринлари;

-Улушнинг бошланғич бозор баҳосидан кам бўлмаган миқдорда энг юқори сотиболиш қийматини таклиф қилиш;

-Сотиб олиш қийматини энг қисқа муддатда тўлаш бўйича таклифлар;

-Иштирокчининг бошқа таклифлари ва уларнинг самарадорлиги.

5. Танлов ўтказиладиган кун танлов оммавий ахбороти воситаларида расман эълон қилингандан сўнг 31 куни ўтказилади.

Тақдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорларнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танлов таклифларитақдим этилган конвертларни очиш ва танлов савдосини ўтказиш 2021 йил 20 сентябр куни соат 11.00да “Андижон Агросервис МТП” МЧЖ маъмурий биносида бошланади. Таклифларни очиш вақтида танлов ўрнатилган тартибда қатнашаётган иштирокчиларни ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этишлари мумкин. Танлов таклифларини қабул қилиш муддати 17 сентябр куни соат 18.00да тўхтатилади (таклифлар тушмаган тақдирда танлов савдолари

2021 йилнинг 05, 20 октябр, 04, 19 ноябр кунлари соат 11.00да такроран ўтказилади. Такрорий савдоларга танлов таклифларини қабул қилиш бир кун олдин соат 18.00да тўхтатилади.)

Танлов савдоларинатижалари бўйича ғолиблик баённомасиимзоланган санадан бошлаб 30 банк иш кунидан кечиктирмай сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар улушнинг бошланғич нархининг 5 фоиздан кам бўлмаган миқдорда олдиндан закалат пулини (ариза буюртманома топширилгунга қадар) савдо ташкилотчиси “Andijon mulk markazi” MЧЖқуйидаги банк реквизитларига тўлашлари лозим: “Савдогар” ОАТ банкидаги ҳисоб рақами: 2020 8000 3049 4115 6002МФО: 00081, СТИР: 302 126 734.

Танлов савдолари ва танлов ҳужжатларини тўлдириш билан боғлиқбўлган масалалар бўйича мурожаат учун манзил: Андижон шаҳар, Навоий шохкўчаси, 71-уй. Маълумотлар учун телефон: (93) 447-08-13. Савдоларга мархамат! Гувоҳнома № 00156