Андижон 24

АНЪАНАЛАР ЭТАДИ ДАВОМ…


31.12.2021   1226

Эрта тонгда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳар йилги анъанага асосан Андижон шаҳридаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, у ерда даволанаётган беморлар ҳамда туғруқ масканларида қўшалоқ байрамни нишонлаётган хотин-қизларни Янги йил байрами билан қутлади.

Жумладан, вилоят раҳбари, 1-, 2- туғруқ комплекслари, республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали, вилоят перинатал маркази ҳамда болалар шифохоналарида бўлди.

Мулоқотлар давомида янги йил юртимиз ва халқимиз учун омадли келишини тилаб, байрам совғаларини улашди.

Шунингдек, байрам кунларида ўз хизмат вазифаларини садоқат билан бажараётган тиббиёт ходимларини ҳам табриклаб, ўз совғаларини топширди.