Бугуннинг гапи

АМАЛИЁТГА КЎЧГАН БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС


11.04.2019   6044

Андижон шаҳридаги 47-умумтаълим мактабида Президентимизнинг Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусини амалга оширишга бағишланган семинар ўтказилди. Бу ҳақда “auz.uz”га мактабнинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Низомиддин Икромий хабар бермоқда.

Унда шаҳар халқ таълим бўлими тасарруфидаги муассасаларнинг директорлари, ўринбосарлари ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчилари иштирок этган.

Семинарда давомида мактаб ўқувчи ва педагог-ходимлари томонидан ҳар бир ташаббус бўйича чиқишлар намойиш этилди.


Биринчи ташаббус бўйича мусиқа, рақс, рассомчилик ва театр тўгараги аъзолари ўз ижодларидан намойиш қилган бўлса, иккинчи ташаббус доирасида спортчи ўқувчилар жисмоний тайёргарлигини маҳорат дарслари орқали кўрсатиб беришган.

Компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил қилишда ўқувчилар Photoshop, Proshow Producer, Word, Excel дастурларида ишлаш, интернет орқали ўзлари учун керакли бўлган маълумотларни олиш имкониятлари таҳлил қилинди.

Тўртинчи ва бешинчи ташаббуслар бўйича эса меҳмонлар мактаб кутубхонаси фаолияти ва китобхонликни тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида ташкил этилгандўппидўзлик, каштачилик, чеварлик, пазандалик тўгараклари фаолияти билан танишишган.