Жамият

АЛП ЎҒЛОНЛАР ЎЙИНИ БУ - КЎПКАРИ


20.02.2021   3749

Андижон туманининг Бўтақора қишлоғи адирликларида халқимизнинг қадимий чавандозлик спорт ўйини — улоқ-кўпкари мусобақалари бўлиб ўтди.

Қадимдан маълумки, айнан йигитларнинг зўри, кучлилари, чаққон ва чапдастликлари тўй-сайиллардаги кураш, кўпкари беллашувларида аниқланган. Бугун худди шундай алпларнинг зўри кураш майдонида аниқланди.

Мусобақани сўз устаси Аваз Охун бошқариб борди. Улоқ-кўпкарига вилоятимиз, қўшни вилоятлар ва Қирғистон Республикасининг ўнлаб номдор полвонлариғолиблик учун майдонда бор маҳоратларини ишга солишди. Қизиқарли тарзда ўтган баҳсларини ҳакамлар гуруҳи кузатиб, белгиланган тартиб ва меъёрлар асосида полвонларнинг ҳар бир чиқишини муносиб баҳолаб боришди.

2 мингдан ортиқ ашаддий мухлислар чавандозларнинг ҳар бир ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб олқишлаб турдилар.

Чавандозлар билан тўлган кўпкари майдонида отлар дупуридан куч олган алплар ўртага ташланган улоқни якка айириб, ўртага қўйилган совринларни қўлга киритишди.

Ғолиблар қўшимча равишда туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан тайёрланган эсдалик совғалари билан тақдирландилар.