ЖАМИЯТ

АЛОҚАМИЗ УЗИЛМАДИ


06.05.2020   1908

Пандемия даврида РО UcellAndijan компанияси мижозларини тарк этмади. Бугун ҳам карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳафтасига беш кун, кунига тўққиз соат офисларимиз эшиги абонентлар учун очиқ. Келувчилар ҳуш кайфият билан кутиб олиниб, хавфсизлик чоралари кўрилади.

Coscom бош директори Владимир Кравченко ташаббуси билан мижозларга қулайлик яратиш мақсадида sim -карталарни хонадонларга етказиш йўлга қўйилди. Карантин даврида “Сиз уйда қолинг, биз сим-картани элтиб берамиз”шиори остида вилоят бўйича 282 та шундай буюртмалар бажарилди.

Аксарият тартибли абонентларимиз уйда бўлганликлари боис интернет орқали мулоқот қилиш ортди. Тармоқда зўриқиш кучайди. UcellAndijan техник хизмати юзага келаётган носозликларни тезкор равишда бартараф этмоқда. Бугунга қадар 400 та шундай чақирувлар бўйича жойларга чиқилди.

Карантин талабларидан келиб чиқиб айрим ходимларимиз уй шароитига меҳнат қилишга ўтказилди. Улар дилерлар билан тузилган шартномларни текшириш, sim-карталар ҳисобини юритиш каби ишларни амалга оширяптилар. Савдо вакиллари Андижон вилоятидаги савдо шаҳобчаларига товар-моддий бойликларни етказиб бермоқдалар. Корпоратив бўлим ходимлари эса ташкилотларни зарур миқдорда sim-карталар билан таъминламоқда.

Ро Ucell Андижон компанияси директори Баҳтиёржон Турдиев эҳтиёжманд оилаларда бўлиб, уларга кундалик эҳтиёж маҳсулотлари тарқатди.

Реклама ўрнида.