Андижон 24

АЛИШЕР УСМОНОВ ЎЗ ҲИСОБИДАН ЎЗБЕКИСТОНГА 500 МИНГ ВАКЦИНА ОЛИБ БЕРАДИ


21.02.2021   1342

Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб беради. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.

— "Алишер Бурхонович 1 млн вакцинадан 500 мингини ўзимни ҳисобимдан олиб бераман, деди. "Мен Наманганни яхши кўраман, биринчи 50 мингини уларга бергин" деб илтимос қилди. Биз ҳозирда эмлаш масаласини ҳам кўриб чиқаяпмиз. Шунингдек, бугун эрталаб менга хабар қилишдики, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича атиги 11 та ҳолат аниқланган. Бу жуда катта натижа. Биз кўрган чоралар мана шундай натижага эришишимизга замин яратди", деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Манба: yuz.uz