ЖАМИЯТ

АЛИШЕР УСМОНОВ МАРҲАМАТЛИК 1000 ТА ОИЛАГА ЖАМИ 2.5 МИЛЛИАРД СЎМЛИК МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ КЎРСАТДИ


21.05.2020   684

Россияда яшовчи ўзбекистонлик миллиардер Алишер УсмоновМарҳамат туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 1000 та оилага жами 2.5 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда «Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати» хабар бермоқда.

Муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, ночорларга, кексаларга меҳр-оқибат, саховат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан.

Коронавирус пандемияси туфайли карантин тартиби жорий этилган бугунги синовли кунларда эҳтиёжманд, кам таъминланган инсонлар ва оилаларга ёрдам кўрсатишга имкони бўлган ҳар бир юртдошимиз хайрли ҳаракатга қатнашишга интилмоқда.

Марҳамат туманидаги 48 та маҳалла фуқалолар йиғинларида жами 1000 та оилаижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бўлиб уларнинг ҳар бирига таниқли бизнесмен ва меценат Алишер Усмонов томонидан ажратилган молиявий ёрдам маблағлари йўналтирилган банк карталари«Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти Марҳамат филиали ходимлари, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда етказиб берилди.