Хорижда

«Альберто» довюракларни «кечирмади»


29.05.2018   1420

26 майда Мексика қўлтиғида юзага келган “Альберто” довули сабабли Алабама, Миссисипи и Флорида штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинганди. Шунга қарамай, даҳшатли табиий офат оқибатларини ёритиш учун WYFF News 4 телеканали (АҚШ)нинг суратга олиш гуруҳи аъзолари фалокат рўй бераётган жойлардан репортаж олишга отланишади. Аммо “Алберьто” уларнинг довюракликларини “кечирмади”.Янгиликларни ёритувчи телебошловчи Майк Маккормик ва оператор Аарон Смельцер йўлда кетаётганларида хизмат автомобили устига дарахт қулаб тушди ва оқибатда ҳалок бўлишди, -дейилади The Mirror тарқатган хабарда.

Фожиа юз беришидан бир неча дақиқа олдин улар маҳаллий ўт ўчириш хизмати бошлиғидан интервью олишган эди ва у уларнинг ҳаётидаги сўнгги кўрсатув бшлиб қолди.