Андижон 24

«АЛАБИНО»ДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲАРБИЙЛАР ЎЗЛАРИГА БИРИКТИРИЛГАН ТАНКЛАРНИ СИНОВДАН ЎТКАЗДИ


02.08.2019   2364

Бешинчи бор ўтказилаётган халқаро армия ўйинларининг «Танк биатлони» йўналиши бўйича илк бор иштирок этаётган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар ўзларига бириктирилган Т-72 Б-3 танкларида жанговар ростлаш амалиётини бажарди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ўзбекистонлик ҳарбийлар ушбу мусобақанинг иккинчи гуруҳидан жой олган бўлиб, жами 12 жамоага қарши курашади.

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Москва вилоятида жойлашган «Алабино» дала-ўқув майдонида ўзларига бириктирилган танкларни синовдан ўтказган, уларни меъёрий ҳолатга келтириш ва нишонларни йўқ қилиш борасида ўз маҳоратларини кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг тантанали очилиш маросими 3 август кунига белгиланган бўлиб, ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокидаги баҳслар 4, 6, ва 8 август кунлари бўлиб ўтади.

Манба: ЎзА.