Хорижда

АҚШДА КУБАДАН УЧИБ КЕЛГАН BOEING 737 ДАРЁГА ҚУЛАДИ


04.05.2019   1130

Флоридада Гуантанамодан учиб келган Boeing 737 самолёти қўниш чоғида учиш-қўниш майдонидан чиқиб кетиб, дарёга қулади. Бу ҳақда Жексонвиллдаги ҳарбий-денгиз базаси вакиллари маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Miami Air компаниясига тегишли лайнер Кубададан Флоридага йўл олганди. Ҳаво кемаси АҚШнинг Гуантанамодаги базасидан ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, шунингдек, базага ташриф буюрувчиларни Флоридага ва яна қайта Гуантанамога ташийди.

Самолёт бортида 143 киши — 136 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлгани билдирилмоқда. Улардан 21 нафари енгил жароҳатлар билан касалхонага етказилди.

Манба:daryo.uz