Андижон 24

АҚШ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТЛАРИ КОРОНАВИРУС ҲАҚИДА МУЛОҚОТ ҚИЛДИ


21.04.2020   1592

The New York Timesʼнинг ёзишича, АҚШда ишсизлик юқори хавф солаётган гуруҳлардан бири янгилик тарқатувчилар ҳисобланади.

Инқироз даврида аҳолининг янгиликка бўлган талаб ва эҳтиёжи ҳар доимгидан кўра ошганига қарамай, янгилик тарқатувчи босма ва онлайн газеталарнинг аҳволини ижобий деб бўлмайди.

Коронавирус пандемияси нафақат журналистларни, балки ҳар қайси касб эгалари учун ҳам ишсизлик таҳдидини солмоқда. Дунёдаги энг катта иқтисодиётлар ҳам ҳозир жуда оғир аҳволда.

Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Анора Содиқова ва “Amerika Ovozi” мухбири Навбаҳор Имамова коронавируснинг минтақаларга таъсири ҳамда давлат раҳбарларининг нормал ҳаётга босқичма-босқич қайтиш тўғрисидаги ҳаракатлари ҳақида суҳбатлашишди.

Манба: uza.uz