Андижон 24

«АҚЛЛИ» ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


08.06.2020   3112

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ биносида Жамиятнинг шаҳар-туман филиалларининг муҳандислари ва метрологлари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Унда Технопарк (ҳисоблагичларни ишлаб чиқариш корхонаси) ходимлари томонидан газни бошқаришнинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими ва электрон газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш жараёни ҳамда тартиби ҳақида йиғилганларга тушунчалар берилди. Намойиш этилган видеоролик ҳамда слайдлар орқали табиий газни тўлиқ, аниқ ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, шунингдек, табиий газ таъминотидаги йўқотишларни камайтириш ва истеъмолчиларнинг тўлов маданиятини оширишга хизмат қилиши ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Семинар қатнашчиларига мутахасислар томонидан Табиий газни ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлик, электрон газ ҳисоблаш ускуналарини белгиланган меърий баландликка ўрнатиш, ГҲУларнинг ҳимоя қутиси каби бир қатор талаб ва меъёрлар ҳақида маълумотлар берилди. Семинар сўнггида иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Бугунгача вилоятда 10 мингдан ортиқ электрон замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлиб, электрон газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш босқичма-босқич давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Андижон вилоятида ана шундай ҳисоблагичлардан 83979 донаўрнатиш режалаштирилган.Вилоятда жами 221 013 та истеъмолчиларга ҳисоблагичлар бепул ўрнатиб берилади.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати