Андижон 24

АҲОЛИНИ ЭМЛАШ ҚАНДАЙ БОРМОҚДА?


17.07.2021   767

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармасига вакцина нима, унинг самараси қандай, бу борадаги ишлар қай даражада амалга оширилмоқда, деган мазмунда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Вилоят СЭО ва ЖС бошқармаси иммунопрофилактика бўлими мудири Асқарбек Юлбарсов қуйидагиларни маълум қилади.

GAVI ("Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал альянс") ташкилоти Ўзбекистон Республикаси COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар рўйхатига киритилган. Шунга кўра, аҳолини "COVID-19"га қарши эмлаш учун вилоятимизга 2021 йилнинг 30 март кунидан бошлаб 3 турдаги вакциналар - АstraZeneca, ЗФ - УЗ - ВАК 2001 ва Спутник В вакциналари олиб келиниб, эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган кўрсатмага асосан, хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари - 65 ёш ва ундан катталар - 40 минг 307 нафар, тиббиёт ходимлари - 27 минг 234 нафар, сурункали касаллиги бор шахслар - 32 минг 859 нафар, мактаб ўқитувчилари - 26 минг 974 нафар, мактабгача таълим муассасалари ходимлари - 9 минг 521 нафар, шунингдек, Қуролли кучлар сафларида хизмат қилувчилар, чет элда таҳсил оладиган талабалар ва 19 июнь кунидан бошлаб ўрта ва олий таълим муассасаларида ишловчилар ҳамда 50 ёшдан юқори бўлганларни эмлаш ишлари бошланди.

Вакцина ишлаб чиқарувчи мамлакатлар дунё аҳолиси учун, жумладан, мамлакатимизга ҳам бир вақтда вакцина етказиб бера олмаслиги сабаблиэмлаш босқичма-босқич ўтказилади.

Вилоятда ўтказилган эмлашларнинг барча ҳолатларида вакциналар хавфсиз ва ҳеч қандай асоратли ҳолатлар келиб чиқмаслиги ва аксинча, ҳозирги эпидемиологик вазият кескинлашган даврда эмланганлар ўртасида вакциналар самарадорлиги сабабли касалликлар қайд этилмади.

Ушбу вакцинани сақланиш шароити қулай, одатдагидек, Қ2Қ8 0С даражада сақланиши лозим (Спутник -18-20), АстраЗенека вакцина бир ойлик интервал (оралиқ вақт) билан 2 марта, Спутник вакцинаси 21 кун интервал билан 2 марта, ЗФ-УЗ-ВАК 2001 вакцинаси бир ойлик интервал (оралиқ вақт) билан 3 марта инъекция қилиниб эмланади ва шундагина вакциналар тўлиқ самарасини кўрсатади. Эмлаш учун вакцина ва шприцлар давлат томонидан бепул берилади.

Ҳозирда коронавирусга қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларинихавфсиз иммунизация шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш, айниқса, вакцинатор, реаниматологлар ва бошқа тиббиёт ходимлари тизимли тайёргарликдан ўтказилган ҳолда фаолият юритмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, юртимизда 13 турдаги юқумли касалликларга қарши эмлаш (эмлаш календарига мувофиқ) тадбирлари амалга оширилади ва тиббиёт тизимининг барча бўғинларида Қ2Қ8 0С ҳароратга мўлжалланган совуқлик занжири инфратузилмаси тўлиқ ташкил қилинган. Ушбу тизим Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг барча талабларига жавоб беради.

Эмлаш даврида ҳар бир фуқаро тўғрисидаги маълумот мавжуд ҳужжатларда қайд этиб борилади. Фуқаронинг талабига кўра унга эмланганлиги тўғрисидаги маълумот берилади.

Ш.ИМАНҚУЛОВА

тайёрлади.

Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлаш демакдир"лойиҳаси асосида тайёрланди.