Ўзбекистон

Аҳоли учун арзон цемент сотилади


29.01.2018   258

Куни-кеча ҳамюртларимиздан бири ташвишланиб қолди: “ Қаранг, ҳозирданоқ цементнинг нархи кўтарилиб кетибди. Пойтуғдаги қурилиш дўқонидан сўрасам, килосини 700 сўмдан дейишди. Кунлар исиб – қурилишлар авж олган кезда унинг нарх-навоси қандай бўларкин?”

“Ўзқурилишматериаллари” АЖ Ахборот хизматининг қуйидаги хабари бу йил уй-жой қуриш илинжида юрган ҳамюртларимизнинг ташвишига барҳам берса ажабмас. Хабарда билдирилишича, республикамиз цемент ишлаб чиқарувчи корхоналари, хусусан, “Қизилқумцемент” АЖ ва “Бекободцемент” АЖ цементнинг 1 тоннасини 500 минг сўмгача бўлган нархларда (430-490 сўм/тн сотилиш жойидан келиб чиққан ҳолда) аҳоли учун сотишни ташкиллаштирмоқдалар.
Ҳозирги кунда республиканинг барча йирик шаҳар ва туманларида аҳолига цемент маҳсулотини сотиш савдо жойлари ташкил этилмоқда.
Ушбу чора-тадбирлар республика бозорларида спекулятив тарзда нархларга аралашувга чек қўйиш мақсадида ҳамда мамлакатимиз аҳолисини арзон нархларда сифатли цемент маҳсулоти билан таъминлашга қаратилган.