Андижон 24

Аҳоли қайси ташкилотлардан кўпроқ норози?


28.02.2018   1218

Одамларни айни пайтда қандай муаммолар кўпроқ қийнамоқда. Улар кўпроқ қайси ташкилотлар фаолиятидан норози бўлмоқда? Бозор муносабатлари шароитида истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилиняпти?

ЎзА мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов бу саволларга қуйидагиларни билдирди:

– Таҳлиллар 2017 йилдаги мурожаатлар сони ўтган йилдагидан 4 минг 219 тага кўпайганини кўрсатмоқда. Ариза ва шикоятларнинг 12 минг 976 таси, яъни 91,9 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчиларга етказилган 4 миллиард 397 миллион 410 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Келиб тушган мурожаатлар таҳлилига эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг катта қисми табиий газ таъминоти (4 минг 389 та – 31,1 фоиз), савдо (3 минг 320 та – 23,5 фоиз), электр таъминоти (2 минг 201 та – 15,6 фоиз) га тааллуқли эканини кўрсатмоқда.

Шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш (742 та – 5,3 фоиз), сув таъминоти (506 та – 3,6 фоиз), транспорт (273 та – 1,9 фоиз), алоқа (317 та – 2,2 фоиз), соғлиқни сақлаш (264 та – 1,9 фоиз) йўналишида ҳам мурожаатлар кўплиги кузатилади.