Андижон 24

Акция: БЕҒАРАЗ ДОНОРЛИК


01.06.2018   1403

1 июнь-Халқаро болалар куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ибратли ташаббус билан чиқдилар. Тиббий–ижтимоий кўмакка мухтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш ва фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болалар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида акция ташкил этилди.

Беғараз қон топшириш, бирон бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш савоб ишларнинг олий ифодасидир. Шу сабаб“адолатчилар” эрталабдан Андижон шаҳридаги вилоят қонқуйиш станциясига кириб келдилар. Оққон касаллигига чалинган бемор болаларни соғломлаштиришда қоннинг ўрни катта эканлиги сабаб улар учун ҳаёт манбаи бердилар.

-Фарзандларимизнингбайрамига ҳар ким ўз совғаси билан келгани аниқ, - дейди халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Шохидахон Валиева,- Биз бу борада уларни соғломлаштиришга ҳисса қўшишликни танладик. Бугунги ҳаракатимизоғир бемор болалар ва уларнинг ҳаётидан умидвор кўнгилларга малҳам бўлишлигига ишонамиз.

Акция доирасида жойларда ўтказилган “Соғлом фарзанд-соғлом келажак” мавзусидаги давра суҳбатларида болалар саломатлигига эътиборли бўлиш ва уларнинг келажагига барча масъул эканлиги тушунтирилди.

Акбаржон НАЗАРОВ.