Жамият

АГАР БУГУН УЙҚУНГИЗ КЕЛМАСА...


22.12.2017   598

Шифокорларнинг маслаҳатига амал қилиб, ўзингизга маъқул чораларни қўлланг. Ётар олдидан сайр қилинг; қатиқ ичинг; оёғингизга сувли ваннага солинг; китоб ёки газета ўқинг ва ҳакозо. Мутахассислар уйқу олдидан овқатни камроқ истеъмол қилиш, аччиқ чой ёки кофе ичмаслик, телевизорни камроқ кўриш ҳам наф келтиришини билдиришган.

Агар юқоридагилар ҳам фойда бермаса, шумқишлоқлик Энахон момонинг усулини қўлланг. Ёстиғингиз ёнига ё бош томонингизга девор соатни қўйиб олинг. Момонинг айтишича, унинг бир маромда “чиқ-чиқ”и чунон уйқу келтирар эканки, ҳатто туш кўришга вақтингиз бўлмас эмиш. “Экологик тоза услуб”дан фойдаланиб кўринг. Уйқусизлигингиз барҳам топса ажабмас.

Чўнг БОЛА.