ЖАМИЯТ

“АДВОКАТЛАР” МИНТАҚАВИЙ БОСҚИЧГА ЧИҚДИ


29.05.2019   956

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида олий таълим муассасалари талабалари ўртасила “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Бу ҳақда “auz.uz сайти мухбири хабар бермоқда.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Ҳарбий техник институти ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилди. Унинг асосий мақсади давлатимиз раҳбарининг “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш тўғрисида”ги Фармони ва “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтиришдан иборат бўлди.

Учта шарт бўйича ўтказилган беллашувларда жамоалар мамлакатимизда ҳуқуқий соҳада амалгат оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти бўйича ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Шунингдек, жамиятимиздаги “одам савдоси”, коррупция, фирибгарлик, ўғрилик, гиёҳвандлик каби салбий иллатларнинг олдини олиш, ёшларни экстремиз ва терроризмга қарши курашишга бағишланган саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

Якунда Андижон давлат университетининг “Адвокатлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.