Андижон 24

АДТИ «ЁШ ВОЛОНТЁРЛАР»И АСАКАДА


02.12.2020   2824

Андижон давлат тиббиёт институтининг «Ёш волонтёрлар» жамоаси Асака туманида тарғибот-ташвиқот тадбирларини олиб боришди.


Тарғибот акцияси давомида кўнгилли ёшлар туман марказидаги савдо шаҳобчаларида, аҳоли зич жойлашган худудларда тез тиббий ёрдам келгунига қадар биринчи ёрдам кўрсатиш, аҳоли ўртасида кўп учрайдиган касалликларнинг олдини олиш, "енгил ҳамда оғир синишлар", "ташки ва ички қон кетишлар", "электор тўки билан зарарланиш" вақтида биринчи ёрдам кўрсатиш юзасидан тушунтириш ишларини амалий тарзда кўрсатиб ўтдилар.

Карантин даврида ниқоб билан юриш ва гигиеник қоидаларга амал қилиш тўғрисида кўргазмали чиқишлар намойиш этдилар.

АДТИ ёшлар Кенгаши медиа гуруҳи