Андижон 24

АДОЛАТ УСТУН БЎЛСИН


15.05.2019   1667

Вилоятимизда Республика Судьялар Олий Кенгаши раиси Убайдулла Мингбоев судьялар, идора ходимлари, комиссия аъзолари, номзодлар, ота-оналар билан жиноятчиликнинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, одоб-аҳлоқ кодекси талабларига риоя қилиш хусусида учрашув ўтказди.

У ўз сўзида мустақилликкача ва ундан кейинги даврдаижтимоий муҳофаза ҳозирги имкониятлардан тубдан фарқ қилиши,янги авлод янада ҳалол, виждонан ишлаши лозимлиги, таъмагирлик, порахўрлик каби иллатларга қарши қатъий туриш кераклигини уқтирди.

Шунингдек, қасам-ёдга содиқ бўлиш,"Судьяларнинг одоб-аҳлоқ кодекси" талабларига амал қилиш, қарор қабул қилаётганда адолатни устун қўйиш зарурлигини эслатиб ўтди.

Андижон шаҳри ҳокими ўринбосари, хотин - қизлар қўмитаси раиси Равшаной Жўрабоева, вилоят судьялар фахрийлари кенгаши раиси ОдинахонНасриддинова, ота-оналар номидан Қобилжон Исомиддиновхалқни рози қилиш мақсадида олиб борилаётган ишлардан мамнун эканликларини айтдилар.

К. РАСУЛОВ.