ЖАМИЯТ

«АДОЛАТ» СДП АНДИЖОН ВИЛОЯТ КЕНГАШИ «САХОВАТ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ХАЙРИЯ АКЦИЯСИНИ ЎТКАЗДИ


07.01.2021   1911

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Булоқбоши туманида партиянинг “Саховат йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида хайрия акцияси ўтказилди. Шу куни “адолатчилар” имконияти чекланган ва ижтимоий кўмакка мухтож болаларнинг оилаларига кириб бордилар.

Малохатхон МУСАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши раиси ўринбосари:

-Тадбирдан кўзланган мақсад - имконияти чекланган болажонларга меҳр кўрсатиш, уларни ёлғиз эмасликлари ва ҳаётга бўлган ишончини мустаҳкамлаш. Уларга ўз совғаларимизни бериш баробарида саломатликларини ўргандик, даволаниши зарур бўлганларни аниқлаб, тиббий ёрдам кўрсатишни белгилаб олдик.Жамоатчилик вакиллариташаббусимизни қўллаб-қувватлаб, сафимизга қўшилдилар.

Учкўча маҳалла фуқаролар йиғини, Фароғат кўчасида яшовчи Муҳаммадюсуф Топилов 2012 йилда туғилган, 2-гуруҳ ногирони.Тенгдошлари каби мактабга бориш, футбол ўйнаш унинг орзуси. Бироқ саломатлиги сабаб тушкун кайфиятда. У билан ўтказилган суҳбат“Менинг орзуларим”, деб номланди. Соғлом бўлиш учун биринчи навбатда инсоннинг ўзида ишонч бўлиши зарурлиги, бугунги тиббиёт ва имкониятлар хақида гапирилганда унинг хулослари ўзгарди. Соғлигини тиклаш учун биргаликда курашишга қарор қилди.

М.Исмоилий МФЙ, Гулдаста кўча, 104-уйда яшовчи Ойдин Азамжонова уйидан чиқмай бир жойда ётади, имконияти чекланган. Онаси ёрдамида китоб ўқишни ёқтиради. Сафдошларимизунга китоблар жамламаси совға қилганда кўзлари қувонч ёшларига тўлди. Хурсанд бўлганидан ўзи ёд олган шеърларни айтди.

Андижонлик “адолатчилар” саховат юришини давом эттирмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

кенгаши матбуот хизмати.