Спорт

АДИРЛИКЛАР БАҒРИДАГИ «МОТОКРОСС» (+FOTO)


22.11.2020   1712

Жорий йилнинг 21 ноябр куни Хўжаобод туманидаги адирликлар бағрида жойлашган «мототрасса»да “Мотокросс” бўйича «Вилоят ҳокими кубоги» учун мусобақа бўлиб ўтди.

Ундан Ватанпарвар ташкилоти туман кенгашлари ҳамдавилоятдагиўқув техника мактаблари спортчилари қатнашдилар.

Мусобақада 7 та синф вакиллари баҳс бойлашди. Двигател сиғими 65, 85, 125, 350, 500 ва 750см куб бўлган мотокцикллар ўртасида 9 ёш ва ундан юқори ёшдаги спортчилар қатнашдилар.

Тадбирнинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида Жалақудуқ тумани учинчи, Қўрғонтепа тумани иккинчи ўринларни эгалладилар. Биринчи ўрин ҳамда вилоят ҳокими кубоги хўжаободлик спортчиларга насиб этди.