Жамият

«А 001 АА»га 83 миллион сўм


10.02.2018   747

Ўтган йилнинг 1 сентябрь кунидан мамлакатимизда автотранс-порт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхат рақамларини оширилган тўлов ставкалари бўйича, кимошди савдоси ўтказиш йўли билан сотиш тартиби жорий этилган эди.

Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи А. Қўчқоровнинг маълум қилишича, шу кунгача интернет орқали ўтказилган савдоларда юзга яқин рақамлар жисмоний ва юридик шахсларга сотилди ва бундан 1,5 миллиард сўмга яқин кирим қилинди.

Энг харидоргир - «А 001 АА» ҳарф ва рақамлар комбинацияси 83 миллион сўмга сотилди. «007 ААА», «777 БАА» кабиларнинг нархи ҳам баланд бўлди.

З. Сиддиқов.