Андижон 24

98 ЁШЛИ ОНАХОН ХОНАДОНИДА ОВОЗ БЕРДИ


22.12.2019   2341

Андижон шаҳридаги Навбаҳор маҳалласида яшовчи 98 ёшли Инобатхон Худойбердиева эрталаб фарзандлари ва набираларини сайловга кузатар экан, тинчлигимиз ва юрт келажаги учун овоз беришларини айтди. Шу кезда унинг кўзлари қувончдан ёшланди. Сабаби оила аъзолари фуқаролик бурчини бажармоқда.

Маҳалла фаоллари ва 28-сайлов участкаси аъзолари хонадонига кириб келганда, онахоннинг қувончи янада ошди. Бошқалар қатори муносиб номзодларга овоз беришини билдирди.

-Набираларим ёрдамида сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар ва номзодлар билан танишдим,-дейди онахон.- Улар ўз олдига жамиятимизни ривожланишига хизмат қиладиган вазифаларни белгилаб олганлиги эътиборли. Шундай бўлсада ўйлаб, танлаб олдим. Бўлажак депутатларга омад тилайман.

«auz.uz» online гуруҳи.