ЖАМИЯТ

928 429 ДОНА ГАЗ ЖИҲОЗИ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ


16.12.2020   560

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали Уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш чилангарлари томонидан 928 429 дона газ жиҳози техник кўрикдан ўтказилди. Шундан, 578 380 донаси табиий газ билан газлашган хонадонларда, 350 049 донаси суюлтирилган газдан фойдаланувчи хонадонларда жойлашган. Шунингдек,2161 та улгуржи истеъмолчиларнинг8368 дона газ жиҳозлари техник ва жорий кўрикдан ўтказилди.

Истеъмолчилар газ жиҳозларидан ёнғин ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланиш тўғрисида огоҳлантирилиб,келиб чиқиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни содир бўлишига йўл қўймаслик бўйича 20 мингдан ортиқ истеъмолчиларга огоҳлантириш хатлари ва 7 турдаги эслатма ҳамда йўриқномалар тарқатилди, 20 донадан ортиқ 3х7 метр ҳажмда баннерлар шаҳар-туман марказларидаги буюм ва деҳқон бозорларга илиниб,бозорлардаги радиоузел орқали маълумот ва эслатмалар бериб борилмоқда.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати