Андижон 24

9 АПРЕЛЬ – БУЮК СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ТУҒИЛГАН КУН


07.04.2018   2111

«ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ»НИ ЎҚИНГ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори юртдошларимиз, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китобга бўлган қизиқишларини ортишига хизмат қилмоқда. Пахтаобод туманидаги 42-мактабда маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳамкорлигида ташкил этилган "Китобим – офтобим" маънавий-маърифий тадбири Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига бағишланди.

Тадбирда мактаб директори Зоҳиджон Исаков Амир Темур ҳаёти, унинг босиб ўтган йўли ва бизга қолдирган бой мероси ҳақида сўзлаб, ёш авлодга "Темур тузуклари" китобини ўқишни тавсия этди.

Иштирокчилар ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишларни мароқ билан томоша қилдилар. Шунингдек, "Фарзандим мактабига менинг туҳфам" акцияси доирасида ота-оналардан Улуғбек Суяров, Ҳулкарой Абдулҳамидова, Фарҳоджон Ўсканбоевлар биринчилардан бўлиб мактабга китоб совға қилдилар.

Наргизахон

Абдураҳмонова,

мактаб ўқитувчиси.