Андижон 24

84 ЁШЛИ ДИЛБАРХОН АЯ МАРҲАМАТДАГИ МАРКАЗДАН МИННАТДОР


28.02.2020   796

Марҳамат тумани давлат хизматлари марказлари ходимлари марказдан олис ҳудудда яшовчи аҳоли ва имконияти чекланган фуқаролар, кексалар учун уларнинг таклифига асосан сайёр давлат хизматларини кўрсатишда давом этади.

Туманнинг Марҳамат қишлоғи, Чаманзор кўчасида яшовчи фуқаро Дилбархон ая Нишонова бу йил 84 ёшни қаршилайди. Ёши улуғ онахон кексалиги боис марказга келиш имконияти йўқ.

Анчадан буён онахонни қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй жой қуриш объекти учун) давлат хизматини олиш учун Давлат хизматлари марказига боришга ҳаракат қилади. Бироқ қани бунга имконият яратилса.

Яқинда у марказ томонидан сайёрдавлат хизмати кўрсатилаётганлигини эшитиб,уларни ўз хонадонига таклиф қилди.

Мутахассислар шу куннинг ўзида ушбу табаррук хонадонга келишиб, тегишли тартибда ҳужжатларни расмийлаштирдилар.

- Авваллари бунақа шароитлар бўлмаган. Бирор ҳужжатни олмоқчи бўлсангиз ўша ташкилотнинг биноси олдида “сарғайишингиз” керак бўларди. Шунда ҳам ходимларнинг кайфиятига қарардингиз. Бундан ташқари пул бермасангиз ишингиз хал бўлмасди. Эндичи, манави чиройли кийиниб олган ўғил-қизларим шунча масофа босиб, олдимга келишди. Ҳужжатларим тайёр бўлгач қўлимга беришяпти. Иссиқ уйимдан чиқмасдан ишим ҳал бўлганидан хурсандман.