ЖАМИЯТ

8 МИНГДАН ЗИЁД ХАТО ВА КАМЧИЛИКЛАР ТОПИБ БЕРИЛДИ


11.07.2020   5797

Республика таълим маркази томонидан мактаб дарсликларини нашрга тайёрлаш жараёнида таълим муассасалари ўқувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар, жамоатчиликнинг фикри ўрганилди.

Умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликларнинг мазмуни, дизайни ва матнида имло хатоларсиз нашрга тайёрлаш, амалдаги дарсликларда мавжуд хато ва камчиликларни тузатиш мақсадида, “Darsliklarga taklif — 2020” (@darslikka_taklif_bot) телеграм бот канали ташкил этилди.

Мазкур каналга 8 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди. Республика таълим маркази мутахассислари томонидан ўринли, деб топилган 1600 га яқин таклиф қабул қилинди. Дарсликларни даврийлик асосида нашрга тайёрлаш жараёнида мазкур таклифлар инобатга олинади.

Манба: yuz.uz