Андижон 24

78 ЁШЛИ МАМАТҚУЛ БОБО УНИВЕРСИТЕТДА ЎҚИМОҚЧИ


11.07.2019   2422

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига Сурхондарё вилояти, Ангор туманида истиқомат қилувчи 78 ёшли Маматқул бобо Бердиалиев ҳужжат топширди.

«Маматқул бобо ҳали бардам эканлигини таъкидлар экан, биринчи йўналиш сифатида «Мевачилик ва узумчилик таълим йўналиши»ни, иккинчиси «Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик», учинчи эса «Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш» йўналишларини танлашини айтиб ўтди», дейилади ЎзА хабарида.

Бундан аввал, 72 ёшли Тоштемир Холиқов Фарғона давлат университетига, Жиззахда 66 ёшли фуқаро олий маълумот олиш учун ҳужжатларини ОТМга топширишгани хақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалганди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан маълум қилишларича, жорий йилда республика Олий таълим муассасаларига абитуриент сифатида рўйхатга олинаётган 50 ёшдан ошган фуқаролар сони кўпчиликни ташкил этмоқда. Зеро, ҳадиси шарифда “Бешикдан то қабргача илм изланг” деб бежиз айтилмаган.