ЖАМИЯТ

7 МИНГ ГЕКТАР МАЙДОНДАГИ ТУРФА ЭКИНЛАР ОБИ ҲАЁТ БИЛАН ТАЪМИНЛАНЯПТИ


18.05.2020   1514

Норин-Қорадарё ирригация тизимлар ҳавза бошқармаси Савой-Оқбўрасой ирригация тизими бошқармаси Қўрғонтепа бўлими ходимлари ноз-неъмат бунёдкорларининг яратувчилик меҳнатларига ҳамиша ҳамнафас бўлиб келишяпти. Улар тасарруфидаги Савой канали орқали Қўрғонтепа туманидаги 7 минг гектар майдондаги турфа экинлар оби ҳаёт билан таъминланяпти. 300 та фермер хўжалиги хизмат кўрсатаётган ирригаторлар дала ишлари қизғин тус олган шу кунларда ҳар томчи сувдан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратишяпти.

Бошқарма Савой канали участкаси қошида замон талабидан келиб чиққан ҳолда ёрдамчи хўжалик ташкил этилган. Бу ерда чорва ҳайвонлари, паррандаларпарваришланмоқда. Турли сабзавот экинлари, резаворлар барқ уриб ўсмоқда. Етиштирилган маҳсулотлар ишчи- хизматчиларга, ортгани кам таъминланган оилаларга тарқатиляпти..

Суратда: бош мироб Мирзахалим Сатторов ёрдамчиси Салимжон Усмонов билан иш жараёнида.

Азаматжон ТОШМАТОВ олган суратлар.