Андижон 24

6 МИЛЛИАРД СЎМ ЭВАЗИГА АСАКАЛИК 500 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ БАНЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ


20.03.2021   744

“Наврўз” байрами арафасида "Asaka City textil“ текстиль корхонаси фаолиятини бошлади. Бу чин маънода асакалик хотин-қизлар учун муносиб совға бўлди.

Корхонанинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов юртимизда тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар, бунинг натижасида аёлларни даромадли иш билан таъминлаш имконияти янада кенгаяётганлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Тадбир иштирокчилари корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни ҳамда ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. 6 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган ушбу корхонада асакалик 500 нафар хотин-қизларнинг банлиги таъминланди.

Шунингдек, Асака туманининг Чек маҳалласи ҳудудида “Avtosanoat-injiniring” МЧЖ томонидан кўп функцияли замонавий кўчмас мулк комплеки барпо этилмоқда. Бу баҳаво масканда 4 минг 600 хонадондан иборат 71 та 7, 9, 16 қаватли уйлар, тиббиёт маркази, истироҳат боғи мактаб, боғча ҳамда савдо шахобчаларининг қурилиши кенг кўламда давом эттирилмоқда. Бу ҳам туманда янги ишчи ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Жаҳонгир Содиқжонов.