Спорт

6 - 22 СЕНТЯБРЬ КУНЛАРИ РОССИЯНИНГ ЕКАТЕРИНБУРГ ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТГАН БОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


02.10.2019   95

30 сентябрь куни Тошкентдаги «Олимпия шон-шуҳрати» музейида ўзбекистонлик боксчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси Очилбой Раматов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди.

Мазкур маросимда Жаҳон чемпионати совриндорларига «Президент совғаси» — автомобиллар тақдим этилди. Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов ва Баҳодир Жалоловларга Tracker автомобили, кумуш ва бронза медали соҳиблари Дилшодбек Рўзметов ҳамда Бобоусмон Б0туровларга Gentra ҳамда Nexia 3 автомобиллари калити топширилди. Шунингдек, терма жамоа мураббийларига пул мукофотлари тақдим этилди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганди.