500 ГА ЯҚИН КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ
23.03.2020 4137
#Биз_сиз_учун_ишдамиз.
#Сиз_биз_учун_уйда_қолинг!
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш чоралари кўрилмоқда.
Эълон қилинган карантин сабабли ҳамда фавқулоддаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда Андижон вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан вилоятдаги барча кўп қаватли уйларда коронавирус инфекциясининг кириб келиши, тарқалиши ва хавфини олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Айниқса, аҳолининг санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилишини тўғри ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган буклетларни хонадонма-хонадон етказилиши таъминланмоқда. Шунингдек, умумий мулкдан фойдаланаётганда (болалар майдончаси, зинапояларнинг панжаралари ва ҳ.к.) санитария ва эпидемиология талабларига риоя этишлари учун ҳам керакли тавсиялар ва кўрсатмалар берилмоқда. Ҳар бир фуқарога шахсий гигигена талабларига риоя қилишлари лозимлиги тушунтирилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус комиссиянинг мурожаатига жавобан ҳозирги кунга қадар
Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.