Андижон 24

500 АВТОМОБИЛЬ ИШТИРОКИДА АВТОЮРИШ (+видео)


12.01.2020   3672

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Андижон шаҳрида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда

«Ватанпарвар» ташкилоти вилоят кенгашиҳамда касб-ҳунар бошқармаси ҳамкорлигидаги анъанавий автоюриш 500 та автомобиль иштирокида ташкил этилди. Тадбир дастури асосида ёшлар ўртасида узоқ масофага югуриш бўйича марафонга старт берилди. Мусобақада вилоятдаги мавжуд мактаб, касб-хунар коллежлари ва олий ўқув юртлариининг ўқувчи ёшлари қатнашди.

Муносиб ўринларни эгаллаганларга вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаситомонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрамолди тадбирида ўқувчилар томонидан ватанпарварлик мавзусида қўшиқлар куйланди.

«auz.uz» online гуруҳи.