«102» хабарлари

50 ТУП КЎКНОРИ ПАРВАРИШЛАЁТГАНИ УЧУН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ


17.06.2019   1047

Андижон тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилаётган “Қорадори-2019” тадбири давомида Андижон тумани, Завроқ МФЙда яшовчи Зарнигор Қутликова 50 туп кўкнори ўсимлигини қонунга хилоф равишда парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шавкатбек ҲАСАНОВ,

Андижон тумани ИИБ

тергов бўлими бошлиғи.