ЖАМИЯТ

50 ДОЛЛАР ИШЛАБ ОЛАМАН ДЕБ...


02.10.2020   790

Учувчисиз учиш аппаратидан (УУА) ноқонуний равишда фойдаланиш жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради. Бу каби қонун нормаларини билмаслик эса жавобгарликдан озод этмаслиги ҳам бор ҳақиқат.

Л.А. Андижон вилояти, Андижон туманида яшаб келади. Билиб-билмаган ҳолда 24 ёшли йигит шундай аппаратдан ноқонуний фойдаланиш эвазига пул топаётган эди.

Кунлардан бирида у навбатдаги буюртмани бажараётганда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди. Бу йигит 50 доллар эвазига Андижон шаҳри, Ғайрат маҳалласи ҳудудидаги Регистон сайилгоҳи манзарасида клип суратга олаётганди. Хитойда ишлаб чикарилган “Dji Phanton 4 Pro” русумли учувчисиз учар аппарати холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Андижон вилояти ИИБ ТХТБ ва ДХХ Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексинигнг 2444-моддаси 1-кисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Л.А. айбли деб топилди. Унга уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо Жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаган ҳолда шартлига алмаштирилиб, бир йил синов муддати белгиланди.

Далилий ашё сифатида олинган 9 млн. 568 минг 731 сумли “Dji Phanton 4 Pro” русумли қурилма махсус рухсатномага эга бўлган ташкилотга сотиш оркали давлат фойдасига ундириш белгиланди.