ЖАМИЯТ

47 МИНГ ТОННАДАН ЗИЁД ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ


30.10.2020   3223

“Hududugaz Andijon” газ таъминоти филиали томонидан вилоят бўйича 425 мингга яқин истеъмолчиларга 575 минг донадан зиёд маиший газ баллонлари орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Барча истеъмолчиларга 4 та газ тўлдириш станция ва шахобчалари орқали суюлтирилган газ етказиб бериш йўлга қўйилган. Ушбу газ тўлдириш шохобчаларининг ойлик газ тўлдириш қуввати 4860 тонна ва газ сақлаш қуввати 457 тоннани ташкил этади. Бир вақтнинг ўзида 28 та махсус газ ташиш автотранспортларига хизмат қилиш имкониятига эга.

Вилоятимиз аҳоли хонадонлари ва бошқа турдаги истеъмолчиларга ўтган 2019 йилда 47 минг тоннадан зиёдроқ суюлтирилган газ етказиб берилган бўлса, жорий йилнинг ўтган 10 ой давомида 47 минг тоннадан зиёд суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказилди. Бу дегани, 2 миллион 350 мингтадан ортиқ маиший газ баллонлари “айланма” усул орқали алмаштирилиб берилди, демакдир. Ўтган вақт мобайнида, белгиланган режани “Xonobodshahargaz” газ таъминоти бўлими 113 фоизга, “Marhamattumangaz” ва “Paxtaobodtumangaz” филиаллари 106 фоизга, улуғнорликлар 104 фоизга ҳамда қорасувлик газ таъминоти ходимлари 102 фоизга бажардилар. Бугун вилоят бўйича суюлтирилган газ етказиб беришнинг ўртача даврийлиги 40-45 кунга тўғри келмоқда.

Суюлтирилган газ баллонлари онлайн назорат тизимига ўтказиш ишлари ҳам Андижон вилоятида жадаллик билан олиб борилмоқда. Шу кунга қадар 62 мингдан ортиқ маиший газ баллонларига штрих кодли стикерларни ўрнатилиб, 215 мингдан ортиқ истеъмолчилар ID карталар билан таъминланди.

“Hududugaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати