Хорижда

43 йил ўтгач «Сеними, шошмай тур!» Зарарли деб топилганди


18.07.2019   1007

Ўз даврининг энг машҳур мульфильмининг режиссёри В. Котеночкин ўз “Бўри”сига Владимир Висоцкий овоз беришини истаганди, деб ёзади РБК. Бироқ “Союзмультфильм”дагилар бунга рад жавобини беришади. Шундай бўлсада 1969 йилда илк бор катта экранган чиқарилган мультфильмнинг биринчи сериясида Висоцкийнинг“Дўст ҳақида қўшиғи” янграйди. “Сеними, шошмай тур!” (“Ну, погоди!”) тездаёқ машҳур бўлиб кетди. Унинг видеокассеталари хорижда сотила бошлади, ҳар бир серияси инглиз, испан, немис, чех, словен ва литва тилларига таржима қилинди. Мультфильм асосида китоблар, диафильмлар, тангалар ва компьютер ўйинлари чиқарилди. Хуллас, бир қарашда у нафақат болалар, ҳатто катталар учун ҳам севимли мультик эди.

2012 йилда Бутун россия давлат телевизион ва радиоэшиттиришлар компанияси (ВГТРК) мультфильмни фақат тунги соатларда эфирга узатилиши маълум қилди. Орадан 43 йил ўтгач, “Бўри”нинг қилиқлари аҳлоқ меъёрларига зид, мульфильмнинг ўзи эса болаларни зарарли информациялардан ҳимоя қилиш бўйича федерал қонун талабларига мос келмайди, дея топилди.

Ҳа, нафақат одамлар, балки мультфильмлар ҳам давр зарбаларига учраб туради.