Бугуннинг гапи

42 НАФАР УЮШМАГАН ЁШЛАР БИР КУН ХАРБИЙ ХИЗМАТДА


14.02.2021   1792

Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ташаббуси билан ташкил этилган «ЁШЛАРИМИЗ БИР КУН ХАРБИЙ ХИЗМАТДА» йўналишидаги тадбирда иштирок этган уюшмаган ёшлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Ушбу тадбирда Андижон вилояти ҳокимининг ҳарбий маслаҳатчиси А.Азизов, Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев, шаҳар ИИБ бошлиғи М.Болтаев ҳамда шаҳар ҳокимининг чегара бўйича маслаҳатчиси Ф.Қўлдашевлар иштирок этиб, ёшларни ҳарбий ҳаётга бўлган таассуротлари билан яқиндан танишдилар.

Ёшларимиз фикрига кўра 99823-сонли ҳарбий қисимда ўтказган бир кун давомидаги Аскарлик ҳаёти уларни келажакка бўлган дунё қарашларини тамоман ўзгартирганлиги, ҳарбий либос ва машқлардан, маънан ва жисмонан бериладиган кўникмалардан катта руҳият олганликларини айтиб ўтдилар.

Ҳарбий хизматда 42 нафар уюшмаган ёшларимиз иштирок этдилар.