Хорижда

30 МИНГ КИШИЛИК ИФТОРЛИК


20.05.2019   2360

Абу-Дабида (Бирлашган Араб Амирликлари) даги энг йирик Шайх Зайд номидаги масжид ҳар йили Рамазон ойида минглаб мусулмонлар йиғиладиган марказга айланяпти.

Ушбу муқаддас кунларда бу ерда ҳар куни ўртача 30 минг киши ифтор қиляпти. Дастурхонига хурмо ва гўштли таом тортиладиган ифторлик учун 400 нафар ошпаз ва қарийб 500 нафар ёрдамчи хизмат кўрсатмоқда, дейилади «Azon.uz» хабарида.