Андижон 24

30 МАРТДАН БОШЛАБ УЧТА ТЕЛЕКАНАЛДА ТЕЛЕВИЗИОН ДАРСЛАР БОШЛАНАДИ


28.03.2020   4611

ТЕЛЕВИЗИОН ДАРСЛАР НАМОЙИШИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ

Халқ таълими вазирлиги МТРК билан ҳамкорликда 30 мартдан бошлаб учта телеканалда телевизион дарслар намойиш этишни бошлайди.

Uzdigital TV МЧЖ абонентлари дарсларни:

1-4 синфлар учун National Geography Wild;

5-8 синфлар учун Eurosport;

9-11 синфлар учун эса «Охота ва рыбалка» каналида тамоша қилишлари мумкин.

Шунингдек, видеодарслар ер сунъий йўлдоши орқали узоқ ва бориш қийин аҳоли пунктларида ўрнатилган кам қувватли телеузаткичлар орқали қўшимча каналлар шаклида 4 та телевизион канал орқали очиқ ҳолда бепул асосда тарқатилиши ташкиллаштирилади.

Дарс жадваллари @uzeduonlinemaktab каналида бериб борилади.

Жумладан, видеодарслар қуйидаги манбаларда жойлаштириб борилади:

TAS-IX тармоғида

https://mover.uz/channel/uzeduuz/

TAS-IX тармоғидан ташқарида

https://youtube.com/c/O-zbekistonRespublikasiXalqtalimivazirligi

Манба: Xushnudbek.uz | UYDA QOLING! Телеграмм канали