ЖАМИЯТ

3 ЙИЛ ДАВОМИДА БУЛОҚБОШИ ТУМАНИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ТОМОНИДАН ЖАМИ 74763 ТА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛГАН


07.12.2020   538

Уч йил аввал, 12 декабрь куни давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ этиш сари дадил қадам қўйилган эди

Инсон ҳаёти давомида ҳар бир қадамида, жамиятнинг у ёки бу соҳасидаги ҳар бир ҳаракати билан давлат органларига мурожаат этишига тўғри келади.

Мамлакат раҳбарининг ташаббуси билан янги ташкилотга асос солинди. Унинг асосий вазифалари этиб эса, бюрократия ва коррупцияни олдини олиш, халқимизнинг давлат органларига бўлган ишончини оқлаш қилиб белгиланди.

Шунингдек Ахолига қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматларини масофадан олиш ҳам йўлга қўйилди. Бунинг учун Агентлик мутахассислари томонидан электрон рақамли имзони онлайн олиш имконияти яратилди.

Фарзанд туғилганлигини расмийлаштириш учун ФҲДЁ органларида композит (бирлаштирилган) хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилганлиги ҳам навбатдаги қулайликдир. Яъни, туғилишни қайд этиш, болани поликлиникада рўйхатга қўйиш, турар жойи бўйича ҳисобга олиш, бир марталик нафақа пулини тайинлаш ҳамда давлат мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш хизматлари бир вақтнинг ўзида амалга оширилади.

Композит давлат хизматлари кўрсатилишининг йўлга қўйилиши билан 15 дан ортиқ ҳужжат қисқариб, 4 та идорага боришга чек қўйилди. Ушбу хизмат ишга туширилганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлсада, бугунги кунга қадар қўплаб фуқаро ушбу қулайликдан фойдаланишга улгурди.

Тадбиркорлик соҳасида ҳам бир мунча жараёнлар осонлашди.

Масалан, эндиликда бизнесни рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтда 30 та тижорат банкларда ҳисобрақам очиш имконияти мавжуд. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ходимларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш, шунингдек, электрон рақамли имзо олиш ҳам мумкин бўлади.

Давлат хизмати учун тўлов қилишдаги муаммоларни бартараф этиш учун марказларда электрон тўлов тизими орқали нақд пул қабул қилиш механизми жорий этилгани ҳам тизимдаги муҳим янгиликлардан биридир.

Давлат хизматлари кўрсатилишининг хар бир босқичида тўланган пул маблағлари ҳақидаги маълумот мурожаат эгаларининг телефон рақамларига смс-хабар тарзида келади.

Булоқбоши туманиДавлат хизматлари маркази томонидан 3 йил давомида юридик ва жисмоний шахсларга жами 74763 та давлат хизматлари кўрсатилган.

- 2018 ЙИЛ ФАОЛИЯТИ ДАВОМИДА12931 та юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматлари кўрсатилди : 736 якка тартибдаги тадбиркорлар, 143 та юридик шахслар ташкил этилди ва 12052 бошқатурдаги хизматларкўрсатилган.

- 2019 ЙИЛ ФАОЛИЯТИ ДАВОМИДА36862 та юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматлари кўрсатилди : 586 якка тартибдаги тадбиркорлар, 242 та юридик шахслар ташкил этилди ва 36034 бошқатурдаги Давлат хизматларикўрсатилган

- 2020 ЙИЛ ФАОЛИЯТИ ДАВОМИДА24970 та юридик ва жисмоний шахсларга давлвт хизматлари кўрсатилди : 595 якка тартибдаги тадбиркорлар, 334 та юридик шахслар ташкил этилди ва 24041 бошқатурдаги Давлат хизматларикўрсатилган.

Хасанбой БОЙМАТОВ,

Булоқбоши тумани Давлат хизматлари маркази директори.